Зарбулмасал, Гулханий, 2016.
Книги по художественной литературе на узбекском языке.
Гулханийнинг машҳур ва ажойиб асари «Зарбулмасал»да халқ мақоллари (Гулханийнинг айтишича, 400 оммавий мақол), қисман Гулханийнинг ўзи яратган мақолсимон ҳикматли сўзлар, қисман сажлар (қофияли наср), қисман матал ва ривоятлар тўпланган. Булар тематик ва эпик жиҳатдан бир-бирига боғланиб, яхлит сюжетни ташкил этади. Асарнинг қаҳрамонлари асосан қушлардан иборатдир. Муаллиф мақоллар орқали бирбирлари билан сўзлашган қушлар образида турли ижтимоий қатламларнинг салбий урф-одатлари, хулқ-атвори, муомала ва муносабатларини кулги қилади.
Зарбулмасал.
Ammo ровийлар андоғ ривоят қилурларким, илгариги айёми нофаржомда Фарғона иқлимида Кайқубод отлиғ подшоҳлиғдин қолган бир эски шаҳристон бор эрди. Анда бир Бойўғли деган ватан тутмуш эрди. Аммо анинг ҳавоси хуш ва дилкаш. Сабза раёҳин, анвойи гуллар, чечаклар касратидин, қўрғонға қўнғон чоғда товуснинг парларидек турланиб, мунаққаш кўринур эрди ва анинг бир ёғочли ерда Япалоққуш маскани, ота-бобосидин қолғон жойи бор эрди. Аммо Бойўғлининг бир қизи бор эрдики, меҳри ховарий юзига банда эрди.
Ва ул қиз офтоби оламтобдек ҳар хомни пиширур, ҳеч махлуқ ани кундузи кўрмоққа чораси йўқ эрди ва ул қиз юзини яширур эрди. То баҳаддеки аломати булуғ зоҳир бўлуб, тиши чиқиб, кўзи сузулиб, онасининг тўғри сўзлага- нига эгри сўзлай бошлади. Онаси қабзланиб айдиким:
- Эй болам, кўнглунгиз эр тилар ўхшар, ошуқманг. «Ошуқғон қиз эрга борса, ёрчимас ва тешик мунчоқ ерда қолмас», - дер эрди.
Купить .
Теги: книга на узбекском языке :: литература :: Гулханий
Смотрите также учебники, книги и учебные материалы:
- Сунбул билан Гул, Ўзбек халқ эртаклари, Аввалбоеа C., 2018
- Omonat uzuk, Ertaklar, To xliyev M., Umarqulov A., 2021
- Peshonasiga televizor yopishgan bolaning sarguzashtlari, Qissalar, To‘xtaboyev X., 2013
- Хаётий ҳикоялар, Пирмуҳамедов Ж., 2011
- Dilkusho hikoyatlar, Zokoniy U., 2016
- Қалб салтанати, Шеърлар, Оллоёр С., 2022
- Ayyor Quyoncha, Nuriddinov R., 2023
- Кўзгусиз гўзал, Шеърлар, Оллоёр С., 2020