Кўзгусиз гўзал, Шеърлар, Оллоёр С., 2020

Кўзгусиз гўзал, Шеърлар, Оллоёр С., 2020.

Книги по художественной литературе на узбекском языке.

   Истиқлол даври ўзбек адабиётининг навқирон намоёндаси, истеъдодли шоир Сафар Оллоёрнинг ушбу китоби – “Танланган асарлар” тўпламининг дастлабки жилди олдинги китобларида эълон қилинмаган янги, турли йилларда ёзилган бир-биридан ажойиб туркум шеърлар ва, умуман, адабиётда илк бор муаллиф томонидан кашф этилган энг ихчам поэтик жанр – қўшсатрлардан тартиб берилганлиги билан зукко назм мухлислари учун ҳам, талабчан адабиётшунос мутахассислар учун ҳам эътиборга сазовор қимматли туҳфадир. Шу боисдан, Сафар Оллоёрнинг шеъриятимиздаги ўзига хос ёрқин овози, теран фалсафий рамзий-мажозий ифода услуби, сермазмун ижодий кузатувлари, чин инсоний самимиятга йўғрилган нафис фасоҳат олами энг талабчан ва зукко шеърхон-ихлосмандларни ҳам бадиий жиҳатдан тўла қаноатлантиришига ишонамиз.

Кўзгусиз гўзал, Шеърлар, Оллоёр С., 2020


КЎНГИЛ ҚЎРҒОНИГА БЎЙЛАБ.
Буюк сўфий боболаримиз: “Ҳар неки изларсан, ўзингдан излагил”, – дейишганда, биринчи навбатда, инсон кўнглини назарда тутишган. Чунки эзгулигу ёвузликнинг чексиз макони бўлмиш инсон кўнглидан истаган нарсани топиш мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги ўзбек шеъриятида кўнгил минтақаларини тадқиқ этиш, унинг саноқсиз товланишларини акс эттириш устувор аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Заҳматкаш шоир Сафар Оллоёрнинг навбатдаги китоби ҳам кўнгил ҳолатлари тафтишига бағишланган шеърлардан таркиб топгани билан диққатни тортади.

Кўнгилни англаш, ундаги кўзга кўринмас, тафаккур билан тушуниб ва тушунтириб бўлмас жиҳатларини туйиш ижодкордан кўнгил мамлакатига кириб боришни тақозо қилади. Маълумки, бегона кўнгилга кириш бегона мамлакатга киришдан кўра мушкулроқ. Чунки ўзлик қўрғони билан ўраб олинган кўнгилга фақат битта – уни забт этиш йўл билангина кириш мумкин. Бу зобитликда эзгулик ва гўзаллик деган қуролларгина иш беради. Сафар Оллоёрнинг янги китобидан жой олган кўпчилик шеърлар биз кўзда тутган мулкни забт этишга қаратилгани билан эътиборни тортади.

МУНДАРИЖА.
Кўнгил қўрғонига бўйлаб.
Кўзгусиз гўзал.
“Юрактили” туркуми.
“Оҳанрабо оҳанглар” туркуми.
“Ватанфахри” туркуми.
“Ишққанотлари” умумтуркуми.
1. “Васлвасфи” ўнгқанот туркуми.
2. “Ҳажрдарси” сўлқанот туркуми.
“Ҳаётбаёти” туркуми.
“Узвият” мантиқий туркуми.
“Одамолами” туркуми.
“Эскирмаган ҳақиқатлар” туркуми.
“Нурйўли” туркуми.
“Фикрат тажассуми” туркуми.
Қўшсатрлар.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Кўзгусиз гўзал, Шеърлар, Оллоёр С., 2020 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: :: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-12-21 18:32:10