Қалб салтанати, Шеърлар, Оллоёр С., 2022

Қалб салтанати, Шеърлар, Оллоёр С., 2022.

Книги по художественной литературе на узбекском языке.

   Замонавий узбек адабиётининг ёрқин намоёндаси, ўз ижодий изланишлари орқали жаҳоншумул муваффақиятларга эришган истеъдодли шоир Сафар ОЛЛОЁРнинг мазкур "Қалб салтанати" номли танланган асарлар тупламининг 2-жилди 1-жилдидаги сингари илгари эълон қилинмаган асарлардан, ҳатто шу пайтгача ҳаммадан сир сақланган шеъриятдаги янги жанр - эшсонетлардан ва илк бор нашр этилаётган навбатдаги серҳикмат қўшсатрлардан таркиб топган. Том маънода, ушбу мутлақ оригинал китоб бадиий адабиёт учун ҳам, соҳанинг чинакам мутахассису муҳиблари учун ҳам нодир туҳфадир. Зеро, муаллиф бугунги ўзбек шеърияти орқали “ЭШСОНЕТЛАР” деган дилбар лирик истилоҳда янги назмий жанрга асос солиб, биратўла 500 та эшсонетлар битар экан, уларда, умуман, ҳам нозик, ҳам (вазн, оҳанг, турок,, ҳижо ва қофия талаблари боис) имконияти чекли поэзияда илк бор Парвардигори оламнинг муборак 99 та, халқ орасидаги 36 та, жами 135 та (тоқ!) исмларидан асосий мазмунга мос фойдаланганлиги - мазкур асарнинг ҳар томонлама мукаммал монументал мақом касб этишидан далолат беради.
Шунингдек, Сафар ОЛЛОЁР мухлисларига такдим этган ушбу оригинал ижодий туҳфасида бошланғич қисмлари 1-жилдда чоп этилган, ўзи асос солган Шарқ шеъриятидаги мўъжаз шеърий шакл -"ҚЎШСАТР" номли икки мисрадан иборат энг ихчам назмий кашфиётининг навбатдаги туркумлари ҳам донишмандона фалсафий дурдоналар жамланмасидир. Бинобарин, қўлингиздаги мазкур сайланма - нафақат Шарқ, балки жаҳон бадиият оламида кам учрайдиган қувонарли ижодий ҳодиса, хирадманд ўзбек халқи маънавий-эстетик тафаккури такомилининг юксак даражотини намоён қиладиган бебаҳо бадиий яратиқ. Бу ноёб кашфиётлардан баҳрамандлик Сизга ҳам қутлуғ бўлсин, муҳтарам муштарий!

Қалб салтанати, Шеърлар, Оллоёр С., 2022


ЭШСОНЕТЛАР.
Овозинг олисдан жаранглаб келар,
Юрагим маҳлиё оҳанг шавқига..,
Олам шодлиги жам ошиқ завқида,
Комрон ҳис боиси – ўзингсан, дилбар!

Кифтим оша майин шабада елар –
Ҳавасим жўр бўлар насим завқига,
Қалб эса, қарамай ўз мавқеига,
Овозинг қаърига сингмоқчи бўлар!

Кошки ошиқ қалбга бўлса буюриб,
Шодон тинглармиди айламай фиғон,
Ўртада йўл сарсон – юрар югуриб...

МУНДАРИЖА.
Эшсонетлар.
Қўшсатрлар.
“Имконият илинжи” туркуми.
“Инсоният нияти” туркуми.
“Жиддият маъвоси” туркуми.
“Зиддият даъвоси” туркуми.
“Сабрият сафоси” туркуми.
“Жабрият жафоси” туркуми.
“Тарбият таянчи” туркуми.
“Қадрият қасри” туркуми.
“Орият рутбаси” туркуми.
“Офият хутбаси” туркуми.
“Таъбият раъйи” туркуми.
Абадият булоқларидан озиқланган шеърият.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Қалб салтанати, Шеърлар, Оллоёр С., 2022 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: :: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-12-30 18:49:42