Ўткан кунлар, Роман, Қодирий А., 2017

Ўткан кунлар, Роман, Қодирий А., 2017.

Учебник на узбекском языке.

  Севги кимларни йиғлатиб, кимларни куйдирмаган, дейсиз. Шарқ адабиёти дурдоналаридан ҳисобланмиш мазкур асарда муҳаббат ўзгача бадиий талқин қилинади. Шунингдек, ватанпарварлик, олижаноблик, вафо ва хиёнат, ҳавас ва ҳасад, замон талотўплари тилга олинади. Ҳам тарихий, ҳам адабий чизгилар, шоирона гўзал сўзлар, бетакрор тасвирий ифодалар, асар қаҳрамонлари тилидан айтилган ва бугунги кун ёшларининг тилида ҳам севимли ибораларга айланиб қолган оташин сўзлар... шубҳасиз, айтиш мумкинки, асарни ўқимасликнинг, қайта-қайта мутолаа қилмасликнинг иложи йўқ.
Аблулла Қодирийнинг «Ўзбек романчилиги асосчиси» сифатида тан олинишига сабаб бўлган ушбу асар воқеалари тарихимизнинг бир кўриниши, муаллиф таъкидлаганидек, ўзбеклар турмушидан тарихий романдир.
Мутолаага шошилинг.

Ўткан кунлар, Роман, Қодирий А., 2017


Отабек Юсуфбек ҳожи ўғли.
1264-инчи ҳижрий, далв ойининг ўн еттинчиси, қишқи кунларнинг бири, қуёш ботқан, теваракдан шом азони эшитиладир...

Дарбозаси шарқи-жанубига қаратиб қурилған бу донғдор саройға Тошканд, Самарқанд ва Бухоро савдогарлари жойлашғанлар, саройдаги бир-икки ҳужрани истисно қилиш билан бошқалари мусофирлар билан тўла. Сарой аҳли кундузги иш кучларидан бўшаб ҳужраларига қайтқанлар, кўб ҳужралар кечлик ош пишириш ила машғул, шунинг учун кундузгига қарағанда сарой жонлиқ: кишиларнинг шақиллашиб сўзлашишлари, хахолаб кулишишлари саройни кукка кўтаргудек.

Саройнинг тўрида бошқаларға қарағанда кўркамрак бир ҳужра, анови ҳужраларга кийиз тўшалгани ҳолда бу хужрада қип-қизил гилам, утталарда бўз кўрпалар кўрилган бўлса, мунда ипак ва адрас кўрпалар, наригиларда қора чароғ сасиғанда, бу ҳужрада шамъ ёнадир, ўзга ҳужраларда енгил табиъатлик, серчақчақ кишилар бўлғанида бу ҳужранинг эгаси бошқача яратилишда.

МУНДАРИЖА.
Ёзғучидан.
БИРИНЧИ БЎЛИМ.
1. Отабек Юсуфбек ҳожи ўғли.
2. Хон қизиға лойиқ бир йигит.
3. Бек ошиқ.
4. Марғилон ҳавоси ёқмади.
5. Киройи куявинг шундоғ бўлса.
6. Тошканд устида қонлиқ булутлар.
7. Мажбурият.
8. Қутлуғ бўлсин!.
9. Қаршилаш.
10. Тўй, қизлар мажлиси.
11. Кутилмаган бахт.
12. Чақимчилиқ.
13. Қамоқ.
14. Нажот истаб Тошкандга.
15. Тошканд қамалда.
16. Азизбек.
17. Юсуфбекҳожи.
18. Жар.
19. Ҳукмнома.
20. Истиқлол дарди.
21. Инқилоб.
22. «Бир ғариби бечора».
23. Мусулмонқул.
ИККИНЧИ БЎЛИМ.
1. Ота-она орзуси.
2. Унутмайсизми?.
3. Қовоқ девонанинг белбоғи.
4. Жодугар ҳинди.
5. Хиёнат.
6. Иситма орасида.
7. Қувланиш.
8. Бахт ва бахтсизлик.
9. Саёқ йўлда.
10. Қора кунлар.
11. «Наво» куйи.
12. Жонсўз бир хабар ва кўрқунч бир кеч.
13. Кулиб қарамаған бахт.
14. Рақиб изидан.
15. Душанба кун кечаси.
16. Ўзни танитиш.
17. Хайрихоҳ қотил.
УЧИНЧИ БЎЛИМ.
1. Мусулмонқул истибдодига хотима.
2. Қоронғи кунлар.
3. Қипчоққа қирғин.
4. Ой этак билан ёпилмас.
5. Мактуб.
6. Ўзбек ойим — оғма, Зайнабнинг дарди.
7. Қудаларни кутиб олиш.
8. Зимнан адоват.
9. Ҳожи этак силккан.
10. Ҳасаналининг ҳийласи.
11. Кумушнинг сўз ўюни.
12. Кундаш — кундашдир.
13. Эсон бўлсақ кўришармиз.
14. Хушрўйбиби ва Зайнаб.
15. Эсини киргизди.
16. Ой-куни яқин эди.
17. Хотима.
Ёзғучидан.
Ҳабибулла қодирий «ўткан Кунлар» ҳақида.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Ўткан кунлар, Роман, Қодирий А., 2017 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-11-21 17:46:10