Танланган асарлар, Қодирий А., 2014.
Учебник на узбекском языке.
Фрагмент из книги:
Улуғ адиб, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла ҚОДИРИЙни таърифтавсифлашга ҳеч зарурат йўқ эсада, айтиш керакки, у бир умр миллат дарди билан нафас олди, ўзбек қалби жавоҳирларини тарона қилди, мозийимизни рўйрост кўрсатди. Унинг шахси жуда жасур, мардона эди. Миллатнинг ҳурлиги. бахтсаодатига бутун истеъдодини бағишлаган, жонини тиккан Қодирийни халқимиз душманлари қатл этди. Унинг умри ярим нўлда узилди. Нетонгки, у фавқулодда ёрқин истеъдоди билан дурдона асарлар битишга улгурган эди.
Маскур йилда Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги ва ижодини бошлаганининг 100 йиллиги кўнгил гўзаллиги ва ҳақиқатнинг ўлмаслиги, қолаверса, миллий адабиётимизнинг жаҳоншумул мувофақияти сифатида қизғин нишонланади. Шу муносабат билан ёзувчимизнинг энг сара асарларини биринчи марта бир китоб қатида тақдим қилинди, Бундаги муҳаббат васфи, инсонлик шарафи, халқ қисмати, унинг энг улуғ қадриятлари намунаси, бандачилик хатолари мўъжизавий қаламда кўнгилга кириб, олам-олам сурур бериши билан бирга, самимий бир сабоқ улашиши ҳам шубҳасиздир.
Отабек Юсуфбек ҳожи ўғли.
1264-инчи ҳижрия, далв ойининг ўн еттинчиси, қишқи кунларнинг бири, қуёш ботқан, теварақдан шом азони эшитиладир.
Дарбозаси шарқи-жанубига қаратиб қурилған бу донғдор саройни Тошканд, Самарқанд ва Бухоро савдогарлари эгалаганлар, саройдаги бир-икки ҳужрани истисно қилиш билан бошқалари мусофирлар ила тула. Сарой ахли кундузги иш кучларидан бўшаб ҳужраларига қайтқанлар, кўб ҳужралар кечлик ош пишириш ила машғул, игунинг учун кундузгига қарағанда сарой жонлик: кишиларнинг шақиллашиб сўзлашишлари, хахолаб кулишишлари саройни кўкка кўтаргундек.
Саройнинг тўрида бошқаларға қарағанда кўркамрак бир ҳужра, анови ҳужраларга кийиз тўшалгани ҳолда бу қужрада қипқизил гидам, утталарда бўз кўрпалар кўрилган бўлса, мунда ипак ва адрас кўрпалар, наригиларда қора чароғ сасиғанда, бу ҳужрада шамъ ёнадир, ўзга ҳужраларда енгил табиъатлик, сорчақчақ кишклар бўлғанида бу ҳужранинг эгаси бошқача яратилишда.
Купить .
Теги: учебник на узбекском языке :: Қодирий
Смотрите также учебники, книги и учебные материалы:
- Ayiqcha Taptapvoy va uning do stlari haqida, Ertaklar, Farhodiy R., 2010
- Afandining qirq bir pashshasi, Qissa, A lam Zohir, 2006
- Hayrat ul-abror, 9 jild, Navoiy A., 2017
- Yangi yil tomoshsi, Raim Farhodiy, 2008
- Рим эртаклари, Джанни Родари, 1989
- Танланган асарлар, 3 жилд, Шекспир В., 1983
- O‘qish kitobi, 9 sinf, Nurmatova D.R., Sayidaliyeva M.E., Isamitdinov S.S., 2020
- O‘qish kitobi, 8 sinf, Xo‘jayeva M., Xo‘jayev A., 2020