Книги по художественной литературе на узбекском языке.
Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуъидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши "тубан" синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.
Албатта, мен бу сўнғи марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар ўз ҳолича олишқа тиришдим. Уларнинг хон ва уламога қарши исёни табиъий — шаръийдир. Чунки шундан ортиғо сохта бўлиши устига китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синф курашини тасвир қилиш воситасида хон ҳарами, хотинлари, қирқ қизлар, тарихий ва этнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидағи истеъдод, шоиралар, азкиячилик ва бошқа яна кўб нуқталарни қамраб олинди. Рўмонда яна бундан бошқа кўб жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас, улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.

РАЪНОНИНГ ЭГАСИ.
Солиҳ махдум бу кун одатдан ташқари ешилиб кетди, масжиддан чиқиб тўғри қассобнинг олдиға борди, бир тангалик гўшт, саккиз пуллик пиёз олиб ҳавлисига келди. Мактабда ҳуснихат машқ қилиб ўлтурғучи болалар ичидан иккитасини гулзорни супуриб, сув сепишка буюрди ва ўзи гўштни кўтариб ичкарига кирди.
Нигор ойим ҳозирғина қизларни озод қўюб, кўкрак боласини бағриға олған эди. Раъно ҳавли юзида иккита укасининг ўртасиға тушиб, уларнинг лой ўюниға иштирок этар, ер супуриб ётқан соч ўрумларининг тупроққа белашканидан хабарсиз эди.
Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Меҳробдан чаён, Роман, Қодирий А., 1994 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.
Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу, если она есть в продаже, и похожие книги по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить книги
Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:
Теги: книга на узбекском языке :: литературе :: Қодирий :: роман
Смотрите также учебники, книги и учебные материалы:
Следующие учебники и книги:
Предыдущие статьи: