Муму, Тургенев И.С., 1985.
Учебник на узбекском языке.
Иван Сергеевич Тургенев — буюк сўз устаси. У — табиат манзараларини, ҳодисадарнни, инсон калби ва табиатини моҳирона тасвирлайди.
Муму» — сиз, азиз ўқувчиларнинг севимли китобингизга айланиб кояган. Унда ёзувчи соков хизматкор Герасимнинг Мумуга бўлган меҳрини, бой хотиннинг буйруғи билан кучукни сувга чўктиргач, шу хонадондан ўз кишлоғига жўнаб кетганини усталик билан тасвирлаган. Китобдан «Бежин ўтлоғи» ҳам ўрин олган.
Муму.
Москванинг хилват кўчаларидан биридаги устунлари оқ, болохонадор, балкони хиёл қийшайиб турган кулранг уйда бир вақтлар бева бой хотин яшарди, унинг кўпгина хизматкорлари бор эди. Унинг ўғиллари Петербургда хизмат қилар, қизлари эса эрга тегиб кетган эди; у бирор жойга камдан-кам борар, зиқна ва руҳсиз қарилигининг сўнгги йилларини якка-ёлғизликда ўтказарди. Унинг шодлик ва ёруғликдан маҳрум куни аллақачон ўтиб кетган, оқшоми эса зимиетон кечадан ҳам баттар эди.
Унинг ҳамма хизматкорлари орасида энг яхшиси Герасим деган қоровул бўлиб, бўйи салкам уч газ, қадди-қомати баҳодирона, онадан гунг ва кар бўлиб, туғилган киши эди. Бой хотин уни қишлоқдан олиб келган эди. Герасим қишлоқда ака-укаларидан айрим, якка ўзи кичик бир уйда яшар ва мажбурият бажариб, ўлпон тўлаб турадиган деҳқон ҳисобланарди. У ниҳоятда баҳувват одам эди, бир ўзи тўрт кишининг ишини қиларди — у қўл урган иш ўнгаверарди.
Купить .
Теги: учебник на узбекском языке :: Тургенев
Смотрите также учебники, книги и учебные материалы:
- Мартин Иден, Лондон Ж., 2015
- Oshkora qotillik qissasi, Markes G.G., 2015
- Кассандра тамғаси, Фалсафий роман, Айтматов Ч., 2016
- Бегона, Камю А., 2014
- Бузрукнинг кузи, Роман, Маркес Г.Г., 2017
- Buqalamun, Hikoyalar, Chexov A., 2015
- Қизил ва қора, Роман, Стендаль, 2015
- Жиноят ва жазо, Роман, Достоевский Ф., 2015