Қизлар китоби, Шомансурова Р., 2016.
Учебник на узбекском языке.
Ҳамма даврларда ҳам оилада қизлар тарбиясига жуда катта аҳамият бериб келингани сабабли, шарқ китобатида мавзуси қизлар тарбиясига бағишланган асарлар жуда кўп. Эътиборингизга ҳавола этилаётган «ҚИЗЛАР КИТОБИ» ҳам қизлар тарбиясида, уларни оилавий ҳаётга тайёрлашда, инсоний нозик муносабатларни ўрганишда шарқона одобга оид битилган шундай китоблар шодасидаги бир инжу бўлиб қолади, деган умиддамиз.
ҲАВАС.
Мадиналарнинг янги ҳовлига кўчиб келишганига бир ҳафта бўлди. Бугун ойисига ёрдамлашиб бўлгач, биринчи марта кўчага чиқди. Ёзги таътил тугаса, янги мактабга боради. Унда дугоналари анча кўпайиб қолади. Ҳозир эса… Ўйнай деса, маҳаллада ҳали ҳеч ким билан танишмади. Баланд қаватли уй – домда яшаганларида дугоналари кўп эди. Икки дом оралиғидаги ҳовлини тўлдиришиб ҳар хил ўйин ўйнашарди. Биргаликда китоблар ўқишарди. Ҳатто қўғирчоқ театрида томоша қилишган айрим саҳналарни қўйишарди. «Театр-театр» ўйнаганлари болаларга, айниқса, кичкинтойларга ёқарди.
Шу пайт кўчаларидан ўтиб кетаётган икки қиз унинг диққатини тортди. Сочлари чиройли қилиб таралган. Улар бежирим сумкаларини елкаларига осиб, қўлларида ғилофга солинган дутор кўтариб боришарди. Қизлар Мадинадан икки-уч ёш каттароқ кўринишарди. Беихтиёр уларга қарата:
– Ассалому алайкум! – деди. Қизлар унга жуда ёқиб қолишган эди. Қани энди танишиб олсайди. Балки бу қизларнинг Мадина тенги сингиллари бордир.
МУНДАРИЖА.
Азиз набира қизларим!.
Қирқ қизнинг ибрати.
Ойзода ва Севинчнинг китоби.
Ассалому алайкум.
Қўшни эшик.
Ҳавас.
Қадр.
Бойчечак.
Фариштали қизлар.
Тақлид.
Энг билимдон китоб.
«Мен бувимнинг қизиман…».
Опа ва ука.
Жамоа қудрати.
Қалбнинг қувват олар чашмаси.
Тунги қўнғироқ.
Қиз боланинг ҳусни – ҳаё ва одоб.
Симда ҳам жон бор….
Китобларда битилмаган одобнома.
Бу – бобомга, бу – бувимга.
Қиз – кўнгил малҳами.
Биринчи мактуб.
«Уй кўтариш» шартми?.
Ойимлардан ўргандим.
Ҳавас қилинг, яхшиликка интилинг!.
Ўрганганинг – ўзингга.
Нондек азиз бўлинг.
Уйга меҳмон келди.
Чойга марҳамат.
Кўрпача нечун?.
Дастурхонли хонадон.
Байрам дастурхонлари.
Нонушта.
Тушки овқатлар.
Аср чойи.
Кечки овқатлар.
Тузнинг ортиғи – ортиқ.
Тансиқ таомлар.
Шифобахш таомлар.
Сомсалар.
Салатлар.
Ширин пишириқлар.
Меҳмон ётиб қолса….
Совчилар ошхонага нега мўралайдилар?.
Қалб тарбияси.
Қалб нури.
«Ўзлигимни кўтардим…».
Авлодлар ўгитин унутиб бўлмас….
Ғурур – қалбга нур….
Китобим – офтобим, содиқ дўстим.
Ҳар одимингиз – сабоқ.
Устоз – отангдек улуғ.
Қалбнинг кўтарилишини кўзланг.
Қайтар дунё.
Осмонларда кўнглим менинг.
Осмонларда кўнглим менинг….
Умрнинг масъулиятли даври.
Эзгулик кишиларидан танланг.
«Ўн беш ёшимда…».
Бир байт ҳикмати.
Интернет иншо.
Келин бўлиш сирлари.
Тилло остона орзуси.
Қиз бола – элнинг кўрки.
Тангрининг тақдиридан қочиб бўлмас.
Сизнинг остонангиз.
Сизнинг ташрифномангиз.
Оддий нарса-ю….
Назокат.
Аёл – ўқилмаган китоб.
«Сиз»га нима етсин.
Сиз – онангиз қайтариғисиз!.
Ҳавасдан ҳасадгача.
Аёллар иқлими.
Бека.
Сийрат қадам.
Қўғирчоқ.
Болаларим туфайли.
«Қоши ёсинму дейин…».
«Губернатор» қайнона.
Қоидасиз ўйин.
Кўнгилнинг туби.
Элакка чиққан аёллар.
Муножот.
Азага борган хотин.
Ёстиқ остидаги дафтар.
«Уч карра жаннати».
Купедаги тўрт аёл.
Китобий аёллар (икки ҳикоя).
«Сиз бор – мен бор!» деёлмадим.
Сўнгсўз.
Фойдаланилган адабиётлар.
Купить .
Теги: учебник на узбекском языке :: Шомансурова
Смотрите также учебники, книги и учебные материалы:
- Talaffuz, 3 sinf, 1 qism, Alimxodjayeva F.J., 2020
- Nutq o‘stirish, 1 sinf, Fayziyeva U.Y., 2020
- Kashfiyot va ixtirolar, Artyomova O., Galpershteyn L., Digalo V., 2013
- Цигун эликсири, Ернинг олтин малҳами, Мантэк Чиа, 2015
- Nutq o stirish, Tayyorlov sinfi uchun, Kalbayeva H.J., 2020
- Алишер Навоий асарлари лугати, Кисм 1, Фозилов Э.И., 2013
- Ona tili, 5 sinf, Mahmudov N., 2020
- Ona tili, 4 sinf, Ikromova R., 2020