Ўзбеклар, Ҳикоялар, Ўйлар, Ҳажвиялар, Ҳошимов Ў., 2013

Ўзбеклар, Ҳикоялар, Ўйлар, Ҳажвиялар, Ҳошимов Ў., 2013.

Учебник на узбекском языке.

   Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов номи «Баҳор қайтмайди», «Дунёнинг ишлари», «Нур борки, соя бор», «Икки эшик ораси», «Тушда ксчган умрлар» каби қисса, роман ва теран ҳикоялари билан аллақачон мухлислар қалбидан мустаҳкам жой олган таниқли адибдир. Воқеликни ҳаёт ҳдқиқатига омихта қилиб, асар қаҳрамонларининг ички оламини ҳдр томонлама мукаммал, тўғри ва аниқтасвирлаш, унга ўқув-чини ишонтира билиш адиб ижодининг таянч нуқтаси ҳисобланади. Адибнинг ушбу тўпламига киритилган сара қикояларда ҳам инсон такдири, унинг ўй-хаёлларининг нозик қирралари ўзининг бадиий ифодасини топган. «Ўйлар» рукни остида қаламга олинган мавзуларда эса, инсоф, андиша, увол каби инсонга хос одоб-ахлоқ. маънавий олам, миллий қадриятлар, шўро даври адолатсизликлари дадил ёритилган ва мавзулар ҳар бир виждони уйғоқ инсонни баҳсга чорлайди. Ҳазилмутойиба, жарангдор қаҳқаҳага бой ҳажвий ҳикоялар турмушда учраб турадиган нохуш иллатларни фош этиш билан бирга китобхон лабида ширин табассум уйғотади.
Адиб «... китоб ёзсангки, уни ўқиган китобхон ҳамма нарсани унутса, асар қаҳрамонлари ҳаёти билан яшаса ...» деб орзу қилади. Ўйлаймизки, ушбу тўплам ана шу орзулар маҳсули бўлиб, Сиз азиз китобхонларни ўйлашга, мулоҳаза қилишга чорлайди.

Ўзбеклар, Ҳикоялар, Ўйлар, Ҳажвиялар, Ҳошимов Ў., 2013


Китобхон билан икки оғиз суҳбат.
«Болалигимни эсласам, илиқ ёз кечалари кўз олдимга келади...» «Дунёнинг ишлари» китобининг бир боби дай сўзлар билан бошланади. Чиндан ҳам бу асар — деярли ҳасбиҳол қисса. Фақат ундаги баъзи одамларнинг исми ўзгарган. Аслида ҳар қандай бадиий асарда ҳам маълум маънода муаллиф таржимаи ҳолининг бир бўлаги бўлади. Сабаби, ёзувчи ўз асарига қалбини бағишлайди.

Менга қолса, бадиий ижодда қандайдир илоҳий жараён бор, деган бўлур эдим. Худо кўнглига солмагунча ҳақиқий ижодкор қўлига қалам олмайди! Ҳақиқий асар шунчаки ёзилавермайди, ҳақиқий асар фарзанд каби тугилади! «Дунёнинг ишлари» ва «Қалбингга қулоқ сол», «Нур борки, соя бор» ва «Баҳор қайтмайди», «Икки эшик ораси» ва «Тушда кечган умрлар» асарлари, қатор ҳикоя ва саҳна асарлари ҳам шу тарзда туғилган...

МУНДАРИЖА.
Машаққатли сафар (Китобхон билан икки оғиз суҳбат).
Ҳикоялар
Урушнинг сўнгги қурбони.
Муҳаббат.
Ҳуркитилган туш.
Ўзбеклар.
Янга.
Нега? Нега?.
Ҳотам-хасиснинг хазинаси.
Умр савдоси.
Деҳқоннинг бир куни.
Ўзбек иши.
Жинтепа.
Шингил ҳикоялар.
Ўйлар
Аждаҳога дуч келган адиб.
Инсоф.
Андиша.
Увол.
Ҳажвий ҳикоялар
Америкага саёҳат.
Ош.
Телпак.
«Бутилка» — ҳожи.
Кўкйўтал.
Уста кўрган шогирд.
Қулоққа айтадиган гап.
Бўлган ёки бўлмаган воқеа.
Ўлди — азиз бўлди.
«Шумлик» туркумидан.
Мўминтой.
Саид Аҳмад сафарда.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Ўзбеклар, Ҳикоялар, Ўйлар, Ҳажвиялар, Ҳошимов Ў., 2013 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-11-07 14:27:38