Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби, 1 жилд, Ўсимликлар, Ҳасанов Ф.Ў., 2016

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби, 1 жилд, Ўсимликлар, Ҳасанов Ф.Ў., 2016.

Учебник на узбекском языке.

   Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби I жилдида ўсимликлар оламининг камёб, йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари тўғрисидаги маълумотлар жамланган бўлиб, унда ҳар қайси турнинг қисқача тавсифи, тарқалиши, ўсиш шароити, сони, кўпайиши, ареалининг ўзгариш сабаблари, маданийлаштирилиши ва муҳофаза чоралари кўрсатилган.
Китоб табиатни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, ботаниклар, ўсимлик дунёси билан қизиқувчилар ҳамда кенг ки-тобхонлар оммасига мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби, 1 жилд, Ўсимликлар, Ҳасанов Ф.Ў., 2016


БОЙСУН ПЎФАНАГИ.
Мақоми 3. Кўҳитанг ва Ҳисор тизмаларида ўсувчи камёб эндемик ўсимлик.
Қисқача тавсифи. Чўзиқ тугунакли кўп йил-лик ўт. Илдизолди барглари бандли, уч карра бўлинган, бўлаклари юмалоқ ёки ўткир тишли. Ён бўлаклари бандсиз ёки қисқа бандли, ўрта қисмидаги банди 1,5 см узунликка эга. Ўрама барглари 2-3 тани ташкил этади, юқори қисми уч карра бўлинган. Гулбанди 1-4 тагача туклар билан қопланган. Гулларининг диаметри 1-2, 3-4 см, сариқ рангли. Чангдони ва чангчи иплари сариқ, уруғчиси эса қора. Уруғи 0,3-0,35 см узун-ликда. Тумшуқчасининг узунлиги 0,2 см, сертук. Март-апрель ойларида гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши. Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасида - Шалқонсой атрофида; Ҳисор тизма-сида - Бойсун, Шўрчи, Денов атрофларида ўсади. Тожикистонда ҳам учрайди.
Ўсиш шароити. Тоғ ёнбағирларидаги сариқ ва майда тупроқларда ҳамда тоғ этакларидаги ола тупроқларда ўсади.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби, 1 жилд, Ўсимликлар, Ҳасанов Ф.Ў., 2016 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: :: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-12-21 16:10:57