Янги Ўзбекистон меъмори, Публицистик нашр, Искандаров С., 2022

Янги Ўзбекистон меъмори, Публицистик нашр, Искандаров С., 2022.

 Учебник на узбекском языке.

Тарихдан маълумки, улкан шахслар, сиёсат арбоблари, айниқса давлат бошлиқлари фаолияти ҳақида ёзиш, холисона фикр юритиш масъулиятини зиммага олишга ҳар ким ҳам журъат қилолмайди. Бунинг учун муаллифда, аввало, Худо берган юксак салоҳият, чўнг илмий заковат, катта ҳаётий тажриба, теран иқтисодий‑сиёсий тафаккур ҳамда кенг миқёсли мустақил фикрлаш хусусияти бўлиши керак. Ундан ташқари тадқиқот мавзуси ҳақида етарлича мукаммал тасаввурга эга, ўз қаҳрамонини яқиндан ва ҳар томонлама ўрганган бўлиш талаб этилади.
Таниқли олим, узоқ йиллик бошқарув тажрибасига эга раҳбар, фаол жамоат арбоби, кўплаб ажойиб олимлару йирик сиёсатчилар, халқ хўжалиги ишлаб чиқариши етакчиларининг мўътабар устози, академик Саъдулла Искандаров ана шу ҳақиқатларни яхши билади ва мавзу салмоғини теран ҳис этган ҳолда қалам тебратади. Асарни диққат билан ўқисангиз, шунга комил ишонч ҳосил қиласиз.
Ушбу асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Янги Ўзбекистон меъмори, Публицистик нашр, Искандаров С., 2022


ЗАКОВАТ ВА ШИЖОАТ, ЖУРЪАТ ВА ҚАТЪИЯТ.
Бугун «Янги Ўзбекистон» деган атама нафақат мамлакатимиз ичкарисида, балки бутун дунёда кенг қўлланилмоқда. Бу истилоҳни сиёсатчилар ва давлат арбоблари, олимлару ижодкорлар, журналистлару блогерлар, қолаверса, оддий туристлар ва саёҳатчилар тилидан деярли ҳар куни кўп марталаб эшитиш мумкин.

Менинг тушунишимча, одатда «янги» деган сифат муайян давлатга нисбатан ишлатилганда ушбу мамлакатда юз берган туб ўзгаришлар, чунончи, ундаги инқилобий ўзгаришлар туфайли эндигина шакллана бошлаган ижтимоий‑иқтисодий формациядан бошлаб, кишилар турмуши ва тафаккуридаги теран ҳамда кенг миқёсли эврилишларни ифодалайди. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, 1991 йилда ўз мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистонга татбиқан бу сўз кам истифода этилган. Зеро, улкан коммунистик салтанат таркибидан ажралиб чиқиб, суверен давлат сифатида ўзининг илк қадамларини қўя бошлаган она Ватанимиз учун тубдан янгиланиш, ифодали қилиб айтганда, ҳам шаклан, ҳам мазмунан том маънодаги янги давлатга, эркин ва фаровон фуқаролик жамиятига эврилиш ҳали орзу эди.

МУНДАРИЖА.
МУАЛЛИФДАН.
Биринчи боб ЗАКОВАТ ВА ШИЖОАТ, ЖУРЪАТ ВА ҚАТЪИЯТ.
Иккинчи боб ИЛК УЧРАШУВ, ТАНИШУВ, СУҲБАТ.
Учинчи боб КЎНГИЛ СЕЗГИСИ – ЯРАТГАННИНГ БЕБАҲО ИНЪОМИ.
Тўртинчи боб ҚУТЛУҒ ҚАДАМЛАР.
Бешинчи боб ЭРКИНЛИК ҚУДРАТИГА ТАЯНИБ.
Олтинчи боб «БИР СЎЗ ДЕГИЛКИ, РОСТ БЎЛСИН.».
Еттинчи боб ИНСОННИ ҚАДРЛАГАННИ ТАРИХ УЛУҒЛАЙДИ.
Саккизинчи боб УЧИНЧИ РЕНЕССАНС – ҲАЁТБАХШ ҒОЯ.
Тўққизинчи боб «ЭМАС ОСОН БУ МАЙДОН ИЧРА ТУРМОҚ».
Ўнинчи боб ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРИ.
Ўн биринчи боб ШОГИРД КАМОЛОТИ – УСТОЗ САОДАТИ.
ХУЛОСА ЎРНИДА.
MUALLIFDAN.
Birinchi bob ZAKOVAT VA SHIJOAT, JUR’AT VA QAT’IYAT.
Ikkinchi bob ILK UCHRASHUV, TANISHUV, SUHBAT.
Uchinchi bob KO‘NGIL SEZGISI – YARATGANNING BEBAHO IN’OMI.
To‘rtinchi bob QUTLUG‘ QADAMLAR.
Beshinchi bob ERKINLIK QUDRATIGA TAYANIB.
Oltinchi bob «BIR SO‘Z DEGILKI, ROST BO‘LSIN.».
Yettinchi bob INSONNI QADRLAGANNI TARIX ULUG‘LAYDI.
Sakkizinchi bob UCHINCHI RENESSANS – HAYOTBAXSH G‘OYA.
To‘qqizinchi bob «EMAS OSON BU MAYDON ICHRA TURMOQ».
O‘ninchi bob YANGI O‘ZBEKISTON ME’MORI.
O‘n birinchi bob SHOGIRD KAMOLOTI – USTOZ SAODATI.
XULOSA O‘RNIDA.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Янги Ўзбекистон меъмори, Публицистик нашр, Искандаров С., 2022 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: :: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-11-21 14:10:37